"Интер" "Барселона" иқтидори учун 30 миллион евро тўлашга тайёр

"Барселона" ҳимоячиси Алехандро Бальде "Интер"га ўтиши мумкин, деб хабар берди "El Nacional".

“Нерадзуррилар” раҳбарияти каталонияликларнинг 18 ёшли чап қанот ҳимоячиси учун 30 миллион евро тўлашга тайёр. Алехандронинг испан клуби билан шартномаси 2024 йилда якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, Бальде ўтган мавсумда "кўк-анорранглилар"нинг асосий таркибида дебют қилган, шундан буён у "Барселона" либосида 14 та ўйин ўтказган.

Жорий мавсумда футболчи Испания Ла Лигасида 6 та учрашув ўтказиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!