Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Интер» Бастонини 80 миллион еврога баҳоламоқда

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Барселона» «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастонини 80 миллион евро эвазига сотиб олишни режалаштирмоқда.

«Барселона» клуби «Интер» таркибида тўп сураётган марказий ҳимоячи Алессандро Бастонини ўз сафига қўшиб олиш ғоясидан ҳали ҳам воз кечмагани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри маълумот берди.

Маълумотларга кўра, «Интер» раҳбарияти футболчини сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Бироқ миланликлар ўз етакчи ҳимоячисини арзонга қўйиб юбориш ниятида эмас. Клуб Бастони учун тахминан 80 миллион евро атрофида маблағ талаб қилмоқда.

Жорий мавсумда Алессандро Бастони «Интер» сафида олти ўйинда майдонга тушди. Ушбу учрашувларда ҳимоячи гол ёки голли пас билан ажралиб тушмади. Эслатиб ўтамиз, Бастони «Интер» таркибига «Парма» клубидан ўтган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ