"Интер" бош мураббийи: "Бу ўйин реванш эмас, оддийгина мақомда кечади"

Симоне Индзаги Чемпионлар лигасида "Манчестер Сити" билан ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз жуда уюшган жамоага дуч келамиз. Йиллар давомида ўз уйларида мағлуб бўлишмади. Учрашувга тайёргарлик кўриш учун бир кунимиз бор эди. Лекин биз нима қилишимиз кераклигини ва ажойиб ўйин ўтказишимиз мумкинлигини биламиз. Буни футболчилар ҳам тушунишади.

Халқаро танаффус пайтида кўплаб футболчиларимиз ўз терма жамоалари сафида ўйнашди. Бу бироз чарчоқни юзага чиқариши мумкин. Биз дуч келиши мумкин бўлган энг ёмон рақиблар "Манчестер Сити", "Реал Мадрид", "Ливерпул" ва "Арсенал" клублари саналишади Энди биз "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан бошлаймиз ва умид қиламизки, ҳаммаси биз учун яхши бўлади.

Мен буни 2022/23 йилги Чемпионлар лигаси финали учун реванш деб ҳисобламайман. Чунки бу саралаш баҳси.

Бу янги мусобақа. Биз саккиз хил даражадаги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Турнир янада шиддатли бўлади. Аммо бу формат ўз самарасини бериши шубҳасиз. Умид қиламизки, яхши ўйин кўрсатамиз", - деди "Интер" бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!