"Интер" Брозовични кўндиришга уринмоқда

Миланнинг “Интер” клуби раҳбарияти жамоанинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Марсело Брозовичнинг агенти билан шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Журналист-инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, томонлар амалдаги келишувни 3 йилга узайтириши мумкин. Брозович ҳам “нерадзуррилар” сафида қолишга тайёр, фақат у йилига 6 млн евро маош олишни хоҳламоқда. Айни пайтда унинг маоши 3,8 миллион еврони ташкил этади.

Брозович “Интер” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади.

Марсело Брозович ўтган мавсум А Серияда 33 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!