"Интер" Бундеслига клубидан футболчи сотиб олди

Берлиннинг “Герта” клуби ярим ҳимоячиси Валентино Лазаро фаолиятини "Интер"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда “нерадзуррилар” расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 23 ёшли австриялик футболчи миланликлар билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган.

Таъкидлаш керакки, Лазаро ўнг қанот ҳимоячиси ва ўнг қанот ярим ҳимоячиси позицияларида бирдек ўйнай олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!