"Интер" "Челси" ҳимоячиси билан келишувга эришди
Лондон клуби сардори Сезар Аспиликуета ёзда фаолиятини Миланнинг "Интер" жамоасида давом эттиршга яқин.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, томонлар 2024 йилгача мўлжалланган шартнома борасида келишиб олган.
Аспиликуета "Челси" сафида якунига етган мавсумда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та қизил карточкага лойиқ кўрилган.
Сезар "аристокраилар" билан 2012/13 йилги мавсумдан буён бирга.
Фикрлар