"Интер" "Челси" ҳужумчиси учун асосий давогарга айланди

Бир неча Европа клублари "Челси"нинг франциялик ҳужумчиси Оливье Жируни қўлга киритиш истагида.

"Нюкасл", "Астон Вилла" ва "Бордо" билан рақобат қилаётган "Интер" ушбу курашда фаворит, дея хабар тарқатмоқда The Telegraph.

33 ёшли футболчининг ўзи ҳам миланликлар устози Антонио Конте билан яна ишлаб кўришга қарши эмас.

Маълумотларга кўра, "Интер" Жирунинг трансфери учун "Челси"га 2,5 миллион фунт тўлашга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!