"Интер" Чемпионлар лигасида "Реал"га қарши қизиқарли рекорд ўрнатди
«Интер» Милан клуби Чемпионлар лигаси доирасида «Реал» Мадридга қарши учрашувда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Аммо ҳисобга қарамай, италияликлар бутун ўйин давомида фаол ва ташаббускор ўйин намойиш этди.
Статистикага кўра, «Интер» футболчилари ушбу баҳсда узатмаларнинг 94 фоизини аниқ етказган. Бу кўрсаткич Чемпионлар лигасида «Реал» Мадридга қарши ўйинларда қайд этилган энг юқори натижа сифатида тарихга кирди.
Яъни 2003/2004 йилги мавсумдан бошлаб батафсил статистика юритилаётганидан бери, мазкур турнирда мадридликларга қарши майдонга тушган бирор жамоа бунчалик аниқ пас бермаган.
«Интер»нинг навбатдаги ўйини ҳам Чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтади. Милан клуби келаси сафар Белгиянинг «Брюгге» жамоасига қарши майдонга тушади. Бу учрашув октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар