"Интер" "дангаса футболчи"ни Лондонга қайтариб юбормоқчи

"Интер" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен қишки трансфер ойнаси вақтида Англия Премьер лигасига қайтиши мумкин.

Таъкидланишича, "нерадзуррилар" даниялик хавбекни "Арсенал" ярим ҳимоячиси Гранит Жакага алмаштиришни режалаштирмоқда. 28 ёшли футболчи учун "канонирлар"дан ташқари ПСЖ, "Тоттенхэм", "Реал" ва "Барселона" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Transfermarket портали ярим ҳимоячининг трансфер суммасини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Олдинроқ, италиялик собиқ футболчи Паоло Ди Канио Эриксенни энг дангаса футболчилардан бири эканлигини таъкидлаб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!