"Интер" етакчиларидан бири "Ювентус"га қарши баҳс олдидан сафга қайтди

Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Марсело Брозович жароҳатидан тўлиқ соғайди ва бугундан машғулотларни бошлади. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, 26 ёшли хорватиялик футболчи жароҳати сабаб А Сериянинг сўнгги 2та баҳсида “нерадзуррилар”га ёрдам бера олмаган эди.

Маълумотларга қараганда Брозович шанба оқшомида "Ювентус"га қарши бўладиган ўйинда иштирок эта олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!