"Интер" етакчиси шартномасини узайтиришга рози бўлди
Аргентина терма жамоаси ва "Интер" клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес клубдаги фаолиятини давом эттиришга қарор қилди.
Журналист Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, ҳужумчи "нерадзуррилар" билан шартномасини 2029 йилгача узайтириш таклифини қабул қилган.
Лаутаронинг маоши йилига 9 миллион евро бўлади ва бонуслар ҳам тақдим этилади.
Мартинес 2018 йилнинг ёзида "Интер"га "Аргентинанинг "Расинг" клубидан ўтганди. У Италия жамоаси сафида жами 282 та ўйин ўтказиб, 129 та гол урган ва 43 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар