“Интер” футболчини келган жойига қайтаради
Англия премьер-лигасидан таклиф этилган Кристиан Эриксен Италия футболига мослаша олмади. “Интер” раҳбарияти ўз вақтида Англиянинг энг зўр плеймейкерлари қаторида тилга олинган даниялик ўйинчини келган жойига қайтариб юбормоқчи.
Миланликлар бу футболчини олиш бўйича плеймейкер масаласида қийинчиликка учраётган “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед”га таклиф тайёрлаяпти.
“Интер” хўжайинлари шу йилнинг январида 17 миллион фунтга олинган Эриксенни “Арсенал”да ўйнаётган Гранит Жака ёки “Манчестер Юнайтед” вакили Фредга алмаштиришни режалаштирган.
Фикрлар