Лэмпард ўзи ҳайдаган футболчини қайтаради

Фрэнк Лэмпард ўзи “Челси”дан кетказиб юборган маҳоратли ярим ҳимоячи Росс Барклини яна ортга қайтаришга қарор қилди. Футболчи ижара асосида “Астон Вилла”да ўйнаётган эди.

Росс “виллаликлар” таркибидаги ҳаракатлари билан Лэмпарднинг эътиборига тушди. Аввалроқ,  Барклининг “Челси”даги келажаги катта сўроқ остида қолганди. Энди бош мураббий унга янги имкон беришга тайёр.

Баркли аслида “Эвертон” тарбияланувчиси ҳисобланади ва ливерпулликлар таркибида 2018 йилгача тўп сурга. Истеъдодини намойиш қилган футболчини “Челси” 16,8 миллион еврога трансфер қилганди. Росс “Челси”да жами 86 та учрашув ўтказиб, 11 та гол урган ва 11 марта голли пас узатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!