"Интер" футболчиси АПЛга кетмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Интер" марказий ҳимоячиси Диего Годин мавсум якунида клубни тарк этишга қарор қилди.

Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, 34 ёшли футболчи ёзда "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" клубларининг бирига кўчиб ўтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, уругвайлик футболчи жорий мавсум аввалида "Интер"га эркин агент мақомида келиб қўшилган эди.

Жорий мавсумда Годин миланликлар сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!