"Интер" футболчиси АПЛга йўл олиш арафасида

CHERY AUTO

"Интер" футболчиси Давиде Фраттези фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Sport Sky" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбада берилган маълумотга кўра, италиялик футболчини "Нотинггем Форест" ўз сафига қўшиб олмоқчи, Инглиз клуби аллақачон Фраттезининг агентлари билан алоқага чиққан. "Интер" хавбек трансферида камида 35 миллион евро ишлаб олмоқчи.

26 ёшли ярим ҳимоячининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 28 миллион еврони ташкил этади. Унинг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.

Маълумот учун, Давиде жорий мавсум "Интер" сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!