
"Интер" жароҳатланган Хандановичнинг ҳолати бўйича маълумот берди
"Интер" матбуот хизмати дарвозабон Самир Хандановичнинг жароҳати бўйича расмий баёнот берди.
"Самир Ханданович чап кўлидан олган жароҳатидан сўнг ренгтген текшируви ўтказилди, унда дарвозабоннинг кичкина бармоғи синганлиги аниқланди", - дейилади баёнотда.
Маълумотларга кўра, унинг тикланиш жараёни бир ой давом этиши мумкин экан. Бу вақт ичида клуб А Серия доирасида "Милан" ва "Лацио", шунингдек, Европа Лигасида "Лудогорец" билан баҳс олиб боради.
Comments