"Интер" катта трансферларга тайёргарлик кўрмоқда

La Gazzetta dello Sport нашри "Интер" ёзги трансферлар учун қанча маблағ ажратиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

"Нерадзуррилар" бош мураббийи Антонио Конте янги футболчилар учун клуб раҳбариятидан 180 миллион евро сўради. Ўз навбатида миланликлар италиялик мутахассис талабини қондириши, бироқ бундай бюджет эвазига "Интер" янги мавсумда "Ювентус" билан чемпионлик унвони учун кураша оладиган жамоа бўлиб шаклланишини талаб қилишмоқда.

Таъкидланишича, ёзда "Интер"га келадиган барча футболчиларни Антонио Контенинг ўзи саралаб олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!