"Интер" Лаутаро Мартинесга нарх белгилади

"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес матбуот хабарига кўра АПЛ клубларнинг радарида. Италия клуби аргентиналик ҳужумчи учун нарх белгилаган. "Football Insider" нашри хабарига кўра, "нерадзуррилар" Мартинесни 80 миллион еврога сотишга тайёр.

2022/2023-йилги мавсумда Мартинес “Интер” сафида 52 та ўйин ўтказди. Уларда ҳужумчи 25 та гол ва шерикларига 10 та голли узатма ёздириб қўйган. Лаутаро Милан клубида 2018 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада "Интер" Чемпионлар лигаси финалига йўл олганди. У ерда Симоне Индзаги шогирдлари “Манчестер Сити”га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 10 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!