“Интер” Лаутаро ўрнига “Барса”дан футболчи танлади

Каталонияликларнинг франциялик ҳимоячиси Клеман Лангле ёзги трансферлар вақтида Италия чемпионатига кўчиб ўтишга яқин турибди.

24 ёшли футболчига “Интер” жиддий қизиқмоқда ва уни “Барселона” сўраётган Лаутаро Мартинеснинг трансферига киритишга ҳам розилик берди. Чунки айни пайтда миланликлар марказий ҳимоячига эҳтиёж сезмоқда.

Жамоа бош мураббийи Антонио Конте ёши ўтиб қолган Диего Годин ўрнига айнан Ланглени олмоқчи. Ўз навбатида, Годин “Эвертон”дан ўзи учун манфаатли таклиф олган ва Англияга кетиш ҳаракатида.

“Барселона”га “Севилья”дан келиб қўшилган Лангле икки йил ичида примерада 42 та ўйинда қатнашиб, учта гол муаллифи бўлди.

У “Милан”нинг яширин қуроли бўлади

ПСЖга гол уришни биладиган ҳимоячи келади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!