"Интер" Лаутарога ўринбосарни МЮдан топди

Gazzetta dello Sport, "Интер" ёзда клубни тарк этиши кутилаётган Лаутаро Мартинес учун муносиб ўринбосар топиб қўйди, дея хабар бермоқда.

Манбага кўра, миланликлар Мартинес трансферидан тушган маблағни "Манчестер Юнайтед" форварди Антони Марсьялни харид қилишга сарф қилишмоқчи. "Нерадзуррилар" ўтган мавсумда ҳам франциялик ҳужумчини қўлга киритишга уриниб кўришган эди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Лаутаро "Барселона"га ўтиш ниятидалиги, бироқ каталонияликлар футболчининг шартномасида кўрсатилган 111 миллион еврони тўлай олмаслиги хабар қилинган эди.

Маълуот ўрнида, ўтган мавсумда, "Интер" МЮдан Алексис Санчесни ижарага олган, Ромелу Лукакуни эса 75 миллион еврога харид қилган эди. Қишги трансфер ойнаси вақтида эса "қизил иблислар" сардори Эшли Янг "кўк-қоралар" таркибига кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!