"Интер" "Ливерпуль" кўзлаётган футболчининг нархини эълон қилди

Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячи Марсело Брозовичнинг трансфер нархини пасайтирмоқчи эмас.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, "нерадзуррилар" 27 ёшли хорватиялик футболчи учун унинг шартномасида кўрсатилган 60 млн евролик товон пулини талаб қилишмоқда. Унга эса “Ливерпуль” асосий даъвогар ҳисобланади. Аммо, мерсисайдликлар ҳозирги инқироз даврида бир футболчи учун бунча маблағ тўлай олишмайди.

“Интер” ҳам ўз навбатида Брозовични таркибда сақлаб қолмоқчи ва у билан 2022 йилга қадар тузилган амалдаги келишувни узайтиришни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!