Ads

Миланнинг “Интер” клуби тез орада “Манчестер Юнайтед” билан ҳужумчи Ромелу Лукаку масаласида музокараларни бошлайди.

Хабарларга қараганда “нерадзуррилар” бельгиялик ҳужумчини кечинчалик 60 млн еврога сотиб олиш шарти билан 10 млн еврога икки йилга ижарага олишмоқчи. Томонларнинг илк учрашуви яқин кунлар ичида бўлиб ўтиши айтилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Лукакунинг ўзи ҳам “Интер”га ўтишни хоҳламоқда.

Маълумот учун, 26 ёшли Лукаку ўтган мавсум Англия премьер-лигасида 32та ўйинда рақиблари дарвозасига 12та гол уришга эришган.