"Интер" Лукакунинг трансфери борасида МЮга янги таклиф юбормоқчи

  • 27 июль, 2019, 13:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Миланнинг "Интер" клуби ҳамон "Манчестер Юнайтед" форварди Ромелу Лукакуни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” 26 ёшли бельгиялик футболчининг трансфери борасида “қизил иблислар”га янги таклиф юборишмоқчи. Унга кўра “Интер” Лукаку учун МЮга бонуслардан ташқари 70 млн евро таклиф қилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ювентус” Лукаку эвазига манкуанликларга Пауло Дибалани беришга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Лукаку ўтган мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида 45та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 15та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!