"Интер Майами" КОНКАКАФ чемпионлар кубогини тарк этди. Мессидан ассист, Альба қизил карточка олди
КОНКАКАФ чемпионлар кубоги чорак финалидан ўрин олган "Монтеррей" - "Интер Майами" учрашуви бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Мезбонларнинг уч голи Васкез, Бертераме ва Гальярдо номига қайд этилди. Майамиликларнинг ягона голига эса Гомес муаллифлик қилди. Қолаверса, 78-дақиқада Хорди Альба иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни эрта тарк этди.
Шу тариқа, "Интер Майами" мусобақани чорак финалда якунлади. Дастлабки баҳсда ҳам мексикаликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Фикрлар