"Интер Майами" яна иккита аргентиналик футболчини таркибга қўшиб олмоқчи
"Интер Майами" Месси трансферини амалга оширганидан кейин унинг дўстларини ҳам олиб келишга уринмоқда. Клубнинг олдинроқ Суарес, Альба ва Бускетсларга қизиқаётгани ҳақда хабарлар чиққанди. Ақш жамоаси бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас.
"Интер Майами" Ди Мария ва Паредесларни ҳам ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Анхель "Ювентус" билан шартномани узайтирмади ва эркин агентга айланиши кутилмоқда. Леандрионинг туринликлар билан тузилган ижара муддати ўз ниҳоясига етди. Эндиликда у ПСЖга қайтиши керак.
Миш-мишларга кўра, Ди Марияни "Бенфика" ортга қайтаришга жиддий киришган. Саудия Арабистонидан ҳам қизиқишлар кучайиб бормоқда.
Фикрлар