"Интер" мухлислари президентнинг истеъфосини талаб қилмоқда

Антонио Контенинг жамоа бош мураббийлигидан кетиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар "Интер" мухлисларига ёқмади.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, "Интер" мухлислари клуб қароргоҳи олдида президент Стивен Чжанг номига қуйидаги сўзлар ёзилган баннерларни осиб қўйишган:

"Чжан, масъулиятни ўз зиммангга ол ёки бизнинг шаҳримиздан кет!". "Чемпионларни ўлдириш - бу аҳмоқлар учун ўйин. Мураббий, ходимлар ва футболчилар дахлсиздир!"

Эслатиб ўтамиз, клуб раҳбарияти футболчиларнинг маошларини 20 фоизга камайтиришни, шунингдек, жамоанинг етакчи футболчиларининг сотилишидан 100 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!