Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Интер"нинг "Милан"га ютқазишида кимлар айбдор?

Дерби оғир ўтди

«Интер» сўнгги пайтларда милан дербиларида мағлубиятни одат қилиб қўйгандек. «Нерадзурри» расмий учрашувларда «Милан»га тўртинчи марта кетма-кет ютқазди. Шу билан бирга, дербилардаги ғалабасиз серия эндиликда саккиз ўйинга етди.

Бу гал «Милан» ашаддий рақибни 3:1 ҳисобида таслим қилди. 

Жорий мавсумда «Интер» А Сериясида икки тубдан ортда қолган ҳисобни бир неча бор ундириб кетган – «Наполи», «Рома», «Удинезе»га қарши шундай ҳолатлар кузатилган. Аммо «Милан»га қарши бундай камбэк содир бўлмади. Албатта, ҳар бир ўйинда мўъжиза кутавериб бўлмайди. Интернет-нашр «Евро-Футбол» ушбу дербида ўзини оқлай олмашаг «Интер» футболчиларидан уч нафарига субъектив баҳосини берди.

Энг юқори баҳолаш мезони – 10 балл (ўйин бошидаги старт баҳоси – 6,0).

ЯНН АУРЕЛЬ БИССЕКК – 3,0. Биссекнинг позицияда йўл қўйган хатоси «Милан»нинг биринчи голига сабаб бўлди. Янн-Аурель Пулишичга яқинроқ ўйнаши керак эди – шунда, эҳтимол, ҳаводаги курашда ютиш имконияти юқорироқ бўларди. Гарчи бу ҳам аниқ эмас. Аммо бир нарса равшан: Биссекк бутун ўйин давомида деярли барча дуэлларда ютқазди – ерда ҳам, ҳавода ҳам. Жами етти курашдан олти тасида мағлуб бўлди. Ундан ташқари, рақиб икки марта уни осонгина алдаб ўтиб кетди.

АНДИ ДИУФ – 4,0. Ўйин бошида Диуф жуда пассив кўринди: кўпроқ ўйлади, лекин кам ҳаракат қилди. У Морейранинг бурчакдан йўллаган узатмасини йўққа чиқариши, хавфли пасни тўхтатиши керак эди. Албатта, Диуф диққатини Модричга қаратганди, лекин унча тез ҳаракатланмаётган тўпни кесиб ўтишга нега уриниб кўрмагани ҳали ҳам тушунарсиз. Шунингдек, шундай таассурот борки, Морейра жарима зарбасидан гол урган эпизодда ҳам Анди боши билан тўпга етиб бориши мумкин эди. Ҳа, Диуфнинг ўйинида учта муваффақиятли дриблинг бор, аммо улар асосан марказда амалга оширилди. Яна икки муҳим узатма қайд этилди. Иккита зарбаси эса тахминан 0,03 xGдан баҳоланди.

НИКОЛО БАРЕЛЛА – 3,0. Бу дербида Барелла деярли ҳеч нарса билан ёдда қолмади. У бирор марта дриблингда рақибни алдай олмади, бирор марта аниқ пас билан рақиб жарима майдонига тўп етказмади. Натижада Тюрам бутун ўйинни деярли ҳужумсиз ўтказди. Николо томонидан бурчакдан йўлланган навеслар ҳам, ўйин давомидаги узоқ паслар ҳам жиддий хавф туғдирмади. Устига-устак, Барелла ўз жарима майдониси олдида тўпни узоққа қочириб юбориб, Муса босими остида қўпол хатога йўл қўйди ва айнан шу эпизоддан кейин «Милан» учинчи голни жарима зарбасидан урди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ