Ads

Миланнинг "Интер" клуби "Атлетико" Мадрид ҳимоячиси Шиме Врсальконинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “нерадзуррилар” 26 ёшли футболчини ёзги трансферлар даврида ижарага олишмоқчи. Бироқ, “матрасчилар” ҳозирча Врсалькони фақатгина сотишни режалаштиришмоқда. Унинг нархи эса тахминан 25-30 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумотларга кўра Врсалько учун шунингдек "Манчестер Юнайтед" ҳам кураш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Врсалько якунланган мавсум “Атлетико” сафида жами 29та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.