«Интер» «Парма»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Италия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган учрашувда «Интер» ўз майдонида «Парма»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Миланликлар учрашув тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди.

Ҳисоб 13-дақиқада очилди. Петар Сучич «Парма» дарвозаси олдидаги имкониятдан унумли фойдаланиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Ҳакан Чалханўғлу пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни иккитага етказди.

31-дақиқада эса Маркус Тюрам рақиб дарвозасини ишғол қилиб, «Интер»нинг устунлигини янада мустаҳкамлади.

Биринчи бўлимда учта гол урган миланликлар кейинги дақиқаларда ўйинни назорат қилди. «Парма» эса баҳс давомида ҳисобни ўзгартиришга муваффақ бўлмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!