"Интер" "Реал Мадрид"нинг иккита футболчисини нишонга олди
Миланнинг "Интер" клуби "Реал Мадрид"нинг биратўла икки нафар футболчисини сотиб олмоқчи.
Хабарларга кўра, "нерадзуррилар" шов-шувли тарзда "қаймоқранглилар" вингери Франко Мастонтуонони сотиб олиши мумкин. "Интер" Николас Пас ва Арда Гюлерга ҳам даъвогарлик қилган эди, бироқ Пасни "Реал"га кетиш эҳтимоли юқори. Гюлерни эса "қироллик клуби" қўйиб юбориш ниятида эмас. Шу сабабдан ҳам миланликлар бор эътиборини аргентиналик футболчини сотиб олишга қаратмоқчи. "Интер" раҳбарияти Мастантуоно учун катта маблағ сарфлашга тайёр. "Реал" ҳам футболчини сотиб юбориши мумкин, фақат худди Нико Пас трансфери сингари, яъни қайта сотиб олиш варианти билан. Футболчининг "Трансфермаркт"даги нархи 50 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, вингер жорий мавсумда умумий 19та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.



Фикрлар