"Интер" Римда мағлуб бўлди
А Серия 8-туридан ўрин олган "Лацио" - "Интер" учрашуви якунига етди. Мазкур учрашувда "бургутлар амалдаги Италия чемпионини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида Перишич пенальтидан унумли фойдаланиб, ўйинда ҳисобни очди. 64-дақиқада Иммобиле ҳам 11 метрли нуқтадан гол урди ва мувозанатни тиклади. 81-дақиқада Фелипе Андерсон Рим клубининг иккинчи голига муаллифлик қилган бўлса, асосий вақтга қўшиб берилган вақтда Милинкович-Савич ҳисобни 3:1 кўринишига келтириб қўйди.
"Лацио" бу турдаги ғалаба туфайли А Серия турнир жадвалида 14 очко билан 5-ўринга кўтарилиб олди. "Нерадзурри" ҳисобидаги 17 очко ўзгармай қолди ва улар ҳозирча 3-ўриндан жой олган.
Фикрлар