Ads

Миланнинг "Интер" клуби ўзининг асосий ҳимоячиси Милан Шкриньяр билан хайрлашиши мумкин.

 CalcioMercato тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” УЕФАнинг молиявий фэйр-плей қоидасини бузмаслиги учун ҳам келаси ёз 23 ёшли словакиялик футболчини трансферга қўйишмоқчи ва уни камида 50 млн еврога пуллашмоқчи.

Маълумот учун, Шкриньяр жорий мавсум “Интер” сафида жами 19та ўйинда майдонга тушди. Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Минбар

Барча блоглар