“Интер”нинг собиқ дарвозабони Франческо Тольдо бошқа гранд жамоалардан ҳам таклифлар бўлганини айтди.

“Мен “Интер”да қолишни хоҳлаганман ва шунинг учун кўплаб таклифларни рад этганман.

Ушбу клубда ғалаба қозониш - бу ўзгача туйғу. “Интер” учун «Бенфика», «Бавария», «Ливерпуль» ва «Реал»нинг таклифларини рад этганман. Фаолиятимни эрта якунлашимга тўғри келди, аммо ўз танловимдан афсусланмайман”, - дейди Тольдо.

Тольдо "Интер" сафида 2001-2010 йилларда тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)