"Интер" ва "Милан" янги стадионни ҳамкорликда қуришни режалаштирмоқда

Милан шаҳрининг икки жамоаси – “Интер” ва “Милан” ўзаро ҳамкорликда янги стадион барпо этишлари мумкин.

Ушбу хабарни “россонерилар” президенти Паоло Скарони ҳам тасдиқлади. Қайд этиш лозимки, сўнгги йиллар ичида ҳар иккала жамоада ҳам хўжайинлар ўзгарди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Интер” ва “Милан” ўз уй учрашувларини битта стадионда - "Сан-Сиро"да ("Жузеппе Меацца") ўтказиб келишмоқда.

Маълумот учун, "Сан-Сиро" бундан 93 йил муқаддам қурилган ва у ўз бағрига 80 минг ишқибозни сиғдира олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!