"Интер" ва "Тоттенхэм" жаҳон чемпиони учун курашмоқда

Франциялик ярим ҳимоячи Корентин Толиссо жорий мавсум якунлангач, жамоасини ўзгартириши мумкин. Боиси, унинг “Бавария” билан имзолаган амалдаги шартномаси ўз ниҳоясига етади.

Kicker нашри тарқатган хабарга қараганда, 27 ёшли футболчи фаолиятини давом эттириш бўйича 2 та вариантга эга. Корентинга “Интер” ва “Тоттенхэм” клубларидан таклиф бор. Ҳар иккала клуб ҳам Толиссони ёзда, яъни шартномаси якунлангач, эркин агент сифатида таркибга қўшиб олмоқчи.

Корентин Толиссо жорий мавсум Бундеслигада бор йўғи 4 та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!