Ads

Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби ярим ҳимоячиси Анте Ребич мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли хорватиялик футболчи “Интер”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Миланликлар унга солиқлардан ташқари йилига соф 4 млн евро маош ваъда қилишмоқда.

“Нерадзуррилар” уни жамоадан кетиши мумкин бўлган Иван Перишича муносиб ўринбосар бўлишига ишонишмоқда.

Маълумот учун, Ребич ўтган мавсум “Айнтрахт” сафида жами 41та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ёздириб қўйишга эришди.