"Интер" ёзда "Валенсия" ҳужумчисини сотиб олмоқчи
"Валенсия" клуби ҳужумчиси Родриго янги мавсумни Италияда бошлаши мумкин. Бу ҳақда Football España нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 28 ёшли испаниялк футболчига “Интер”дан қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. “Нерадзуррилар” уни яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришмоқчи. Таъкидлаш керакки, имзоланган шартномага кўра Родригонинг товон пули 120 млн еврони ташкил этади. Бироқ, “кўршапалаклар” ушбу нархни пасайтиришга тайёр.
Маълумот учун, Родриго “Валенсия” сафига 2015 йил “Бенфика”дан 30 млн еврога эвазига кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 25та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар