“Интер” юлдузига янги жамоа топилди

Чилилик футбол юлдузи Алексис Санчес фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. “Интер” таркибида Италия чемпиони бўлган ҳужумчига “Севилья” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

“Севилья” келаси мавсумда Чемпионлар лигасида қатнашади ва шунинг учун тажрибали ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда.

Санчеснинг миланликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади ва у йилига 7 миллион евро маош олади. Айнан унинг маоши катталиги иқтисодий томондан қийин аҳволда бўлган “Интер”ни ҳужумчини сотиб юборишга мажбур қилмоқда.

32 ёшли Санчес якунланган мавсумда барча турнирларда 38 та учрашув ўтказиб, еттита гол урди ва саккизта голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию