"Интер"да ишлари юришмаган Годин Англияни кўзламоқда

Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Диего Годин мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартиришни режалаштирмоқда.

Хабарларга қараганда, 34 ёшли уругвайлик футболчи "нерадзуррилар" устози Антонио Контенинг ўйин услубига мослаша олмаяпти. Унга эса "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" каби АПЛ грандларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Годин “Интер” сафига 2019 йилнинг ёзида “Атлетико”дан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У жорий мавсум 25 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди. Унинг трансфери эса 8 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!