"Интер"нинг футболчи ва мураббийлари "Кальяри"га қарши баҳсдан сўнг, журналистлар билан гаплашишмади
"Интер" Италия А Сериясининг 21-турида "Кальяри" (1:1) билан дуранг ўйнади.
Ўйиндан кейин клуб футболчилари ва мураббийлари шошилиб стадиондан чиқиб, матбуот билан алоқа қилишдан бош тортишди.
Маълум бўлишича, Антонио Конте ва унинг ёрдамчилари Жанлуки Манганьелли бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи билан тажовузкор тарзда гаплашишган.
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 94-дақиқасида беллашув бош ҳаками томонидан Лаутаро Мартинес аввал олган сариқ карточкасидан норози бўлиб, эътироз билдиргани учун майдондан четлатилди.
Фикрлар