Иордания бош мураббийи: "Биз ютқазганимизга қарамай кейинги босқичга чиқиш учун яхши имкониятга эгамиз"

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган Иордания - Жанубий Корея учрашувида кореяликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Иордания жамоаси бош мураббийи Ислом Муҳаммад ал Диабат иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Аввало, йигитлардан фахрланишимни айтиб ўтмоқчиман. Улар кўплаб вазиятлар яратишди. Бироқ Корея кучли жамоа. Рақиб ўз имкониятидан жуда унумли фойдалана олди. 

Футболчиларим яхши ҳаракат қилди. Биз ютқазганимизга қарамай кейинги босқичга чиқиш учун яхши имкониятга эгамиз. 

Тўғрисини айтсам, биз 3 футболчимиз хизматидан фойдалана олмасдик. Кейинги баҳсга жисмонан ва тактик томонлама жиддий тайёргарлик кўришимиз лозим. Ҳозир бўлиб ўтаётган Уммон - Тожикистон ўйинига ҳам боғлиқ. 

Ҳар бир беллашувга алоҳида ёндашамиз. Рақиблар турлича ҳаракат қилади. Биз ҳам шунга яраша тактика танлаймиз", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!