Ираола ўзи «Ливерпуль» рахбариятидан Араухони олишни сўради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» марказий ҳимоячиси Рональд Араухо яқин кунларда «Ливерпул» сафига ижара асосида ўтиши кутилмоқда.

Аввалроқ англиялик клуб раҳбарияти ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштираётгани, бу қарор жамоадаги мавжуд муаммолар билан боғлиқ экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

TEAMtalk нашри маълумотича, «Ливерпул»нинг янги бош мураббийи Андони Ираола айнан Араухони таклиф этиш ташаббуси билан чиққан. Клуб раҳбарияти мутахассис фикрини инобатга олган ва уругвайлик футболчини ижарага олиш бўйича келишувга эришган.

Ўтган мавсумда Араухо барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган.

Янги мавсумда Англия чемпионатини «Ливерпул» сафардаги баҳс билан бошлайди. Мерсисайдликлар 23 август куни «Ньюкасл» меҳмони бўлишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!