Ираола қўл остида "Ливерпуль" қуйи лига услубида ўйнайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Эвертон», «Бёрнли» ва «Ноттингем Форест» клубларининг собиқ бош мураббийи Шон Дайч «Ливерпуль»нинг янги устози Андони Ираола жамоалари намойиш этаётган ўйин услуби ҳақида фикр билдирди.

- Қизиғи шундаки, у аслида қуйи лига футболига хос услубда ўйнайди, лекин буни энг юқори даражада қилади. Рақибни доимий равишда олдин-орқага югуришга мажбур қилади, охирида эса деярли таслим бўлишга олиб келади. 

Бу – қуйи лига футболига ўхшаш, аммо сифат ва суръати жуда юқори бўлган версияси. Ва бу катта мақтов. Мен бу услубни жуда қадрлаганман, чунки у одатда «испанча услуб» деб аталадиган ўйинни жорий қилишга уринганида, бизнинг «Эвертон» уларни майдондан сиқиб чиқарганди. 

Ираола жуда кучли мураббий, ва кўриниб тургандики, ўша пайтда ўзига: «Бу иш бермайди», деб хулоса қилган. Кейинги сафар уларга қарши ўйнаганимизда, бизга бор кучлари билан босим ўтказишди, йўналишни йўқотиб қўйишга мажбур қилишди, қанот ҳимоячилари ўз дарвозаси томон қайтишга мажбур бўлди, марказий ҳимоячилар эса нафас олишга ҳам улгуролмасдай аҳволга тушди. Улар мутлақо бошқа жамоага ўхшаб қолишганди, Ираола эса жуда катта иш қилди», — дея Дайчнинг сўзларини ESPN The Good, The Bad and The Football подкастига таяниб келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Ираола ёзги танаффус даврида «Ливерпуль» бош мураббийи этиб тайинланган. Унинг раҳбарлиги остида «Борнмут» ўтган мавсум Англия премьер-лигасини олтинчи ўринда якунлаб, Европа Лигаси йўлланмасига эга чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!