Ирода Миртожиева халқаро турнирда бронза медалига эга чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хитойнинг Тайюан шаҳрида таэквондо WТ бўйича аёллар ўртасида "Taiyuan 2026 World Taekwondo Women's Open Championships" халқаро очиқ чемпионати старт олди. Мусобақада терма жамоамиз вакилалари ҳам иштирок этаётгани ҳақида хабар бергандик.

Аҳамиятлиси, илк кунги беллашувларда терма жамоамизнинг оғир вазнли аъзоси Ирода Миртожиева совриндорлар қаторидан жой олди. У +73 кг вазн тоифасидаги баҳсларда бронза медалига сазовор бўлди.

Олтин: Уильямс Лоурен (Буюк Британия)
Кумуш: Ҳана Зарринкамар Рубари (Эрон)
Бронза: ИРОДА МИРТОЖИЕВА (Ўзбекистон)
Бронза: Лорена Брандл (Германия).

Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!