Ирода намойиш этган "Боруссия" 1-ўрин билан кейинги босқичга йўл олди!
Европа Чемпионлар Лигаси сўнгги тур ўйинлари бошланди. "F" гуруҳи пешқадами номига ойдинлик киритиб бериши кутилган учрашувда "Зенит" ва "Боруссия" футболчилари майдонга тушди. Кескин ҳужумларга бой ўтган баҳс меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиндаги ҳисобни петербургликлар 16-дақиқада Себастьян Дриуссининг аниқ зарбаси орқали очди. Бироқ танаффусда мураббийдан керакли маслаҳатларни олган "асаларилар" иккинчи бўлимни бошқача ўтказди. 68-дақиқада Лукаш Пишек тарози паллаларини тенглаштирган бўлса, 10 дақиқа ўтиб, Аксель Витсель жамоасининг ғалабасини таъминлаган голга муаллифлик қилди.
Ушбу ўйинда ғалаба қозониб, 13 очко тўплаган дортмундликлар гуруҳ босқичида пешқадамликни сақлаб қолди. "Брюгге" билан муроса кўчасини танлаган "Лацио" иккинчи поғонадан кўтарила олмади.
- 90+4'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+2'
Сўнгги дақиқаларни "Зенит" ҳужумда ўтказмоқда.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Энди "Зенит" ҳужумга ўтмоқда. Аммо хавфли зарбадан дарак йўқ.
- 85'
Яқин масофадан Азмун кучли зарба берди. Ҳимоячига тегган тўп ўз кучини йўқотиб, дарвозабон қўлига келиб тушди.
- 82'
Марказга оширилган тўпни Азмун дарвозага йўллади. Зарбага аниқлик етишмади.
- 80'
Малком ва Оздоев ўрнига Караваев ҳамда Кругавой ўйинга қўшилди.
- 78'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Боруссия" ҳисобда олдинга ўтиб олди!
Жарима майдони ташқарисидан Витцелнинг йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.
- 77'
Венделнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 75'
Азмунга қулай позициядан зарба беришга "Боруссия" ҳимоячилари имконият бермади.
- 72'
Хуммельс ва Пишек ўрнига Санчо ҳамда Загаду туширилди.
- 70'
Голдан руҳланган меҳмонлар олдинга ўтишдан тўхтамаяпти.
- 68'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Боруссия" ҳисобни тенглаштирди!
Дарвозабондан қайтган тўпни Пишшек дарвозага йўллади.
- 65'
"Боруссия" катта иштиёқ билан ҳужумга ўтяпти. "Зенит" ҳимоясига осон бўлмаяпти.
- 63'
Азмуннинг узатмасидан кейин Вендел ноаниқ зарба берди.
- 61'
"Зенит" сафида ҳам ўзгариш: Дзюба ҳамда Вендел Дриусси ва Кузяевни алмаштирди.
- 58'
Пасслак ва Брандт ўз ўрнини Мукоко ҳамда Рейна ўйинга қўшилди.
- 57'
Беллингемнинг узатмасиддан кейин Азар тўпни дарвозага йўллади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.
- 54'
Ўйин темпи бироз пасайди. Ўзгаришлар вақти келган кўринади.
- 52'
Торган Азар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 49'
Фавр шогирдлари рақиб жарима майдони атрофида қисқа узатмалар билан тўпни ушлаб турибди.
- 47'
Бўлимни ҳужум билан бошлаган мезбонлар яқин масофадан хавфли зарба берди. Кузяевнинг яқин масофадан тепган тўпини дарвозабон қайтарди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45'
Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. Танаффус!
- 44'
Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради: Ройснинг зарбаси устундан қайтди.
- 42'
Жуд Беллингемнинг бош билан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 40'
Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам ҳужум уюштирмоқда. Бироқ вазиятлар зарбагача етиб бормаяпти.
- 37'
Далер Кузяев воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 35'
"Боруссия"га ҳужумларини якунловчи футболчи етишмаяпти. Дортмундликлар ҳужумга нуқта қўйишда оқсамоқда.
- 33'
Азмун бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, дарвозани ишғол этди. Ҳакам офсайд туфайли голни инобатга олмади.
- 30'
Петербургликлар ҳимояда ҳаракат қилиб, қарши ҳужум билан рақибни жазоламоқчи.
- 28'
Жамоалар ўйинни фаол суръатда давом эттирмоқда. Тўп деярли марказда турмаяпти.
- 25'
Майдон эгалари жарима майдонига оширилаётган тўпларни таваккал қилмай, дарҳол майдон ташқарисига чиқариб юбормоқда. Эҳтиёткорлик қарши ҳужумга ўтишдан кўра устун келяпти.
- 23'
Гол ўтказиб юборган меҳмонлар фаолликни оширди. Жарима майдонига узатилган пас хавфли чиқди. Бироқ дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
- 21'
Ройс яқин масофадан зарба беригиша ҳимоячилар тўсқинлик қила олди. Яхши вазият бартараф этилди.
- 20'
Майдон эгаларининг навбатдаги ҳужуми ноаниқ зарба билан якунланди. Дарвозабон тўпни ўйинга киритади.
- 18'
Меҳмонлар голга дарҳол реакция билдира олди. Торган Азарнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 16'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Зенит" ҳисобни очди!
Себастьян Дриусси жамоасининг ажойиб комбинациясини гол билан якунлади. Жарима майдони ичидан берилган зарба кичик рекашет натижасида дарвоза тўридан жой олди!
- 15'
Малкомнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 14'
Петербургликлар марказда тўп назоратини қўлга олишга уринмоқда.
- 12'
Азмун жамоасининг ҳужумини муваффақиятли якунлай олмади.
- 10'
Жарима майдони яқинида Эмре Жанга нисбатан қоида бузган Азмун огоҳлантирилди.
- 10'
"Боруссия" кетма-кет уч бор бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Барчасида мезбонлар хавфни бартараф этди.
- 9'
Жарима майдонига узатилган тўпни "Зенит" ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
- 7'
Кузяевнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 5'
Жамоасининг узоқ вақт давом этган ҳужумини Брандт ноаниқ узатмаси билан барбод қилди.
- 4'
"Боруссия" тўпни назорат қилиб, позицион ҳужум уюштирмоқда.
- 2'
Ўйинни мезбонлар ҳужум билан бошлади. Бироқ вазият зарбага қадар етиб бормади.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Чемпионлар Лигасининг жарангдор мадҳияси янгради! Старт учун барчаси тайёр!
Фикрлар