Ишкалга аралашган машҳур футболчини терма жамоадан ҳам, клубдан ҳам четлатишмоқчи

АҚШдаги Америка кубоги мусобақасида “Ливерпуль” ва Уругвай терма жамоаси форварди Дарвин Нуньес кўнгилсиз воқеага аралашиб қолди.

Машҳур ҳужумчи ўзини ҳақорат қилган колумбияликлар мухлисларга стул улоқтирди.

Daily Mail нашрининг таъкидлашича, мусобақа ташкилотчиси бўлган КОНМЕБОЛ ташкилоти футболчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, уни жазога тортмоқчи. Жазо Нуньесни узоқ муддатга халқаро учрашувлардан дисквалификация қилиш бўлиши мумкин.

Ўз навбатида, бу ҳолат ФИФА томонидан ҳам ўрганиб чиқилиши ва дисквалификация клуб миқёсида ҳам қўлланилиши мумкинлиги айтиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!