Ишонинг бу факт! 2015 йилдан бери "Олтин тўп"ни 30 ёшдан ошмаган футболчи олди
Анча вақтдан кейин "Олтин тўп" совринини 30 ёшдан ошмаган футболчи қўлга киритди.
Кеча мазкур совриннинг 2024 йилги соҳиби аниқланди. "Манчестер Сити" клуби ва Испания миллий терма жамоаси футболчиси Родри мукофотнинг янги эгасига айланди. У айни дамда 28 ёшда.
Сўнгги бор 30 ёшга тўлмаган футболчининг "Олтин тўп"ни олиши 2015 йилда кузатилган эди. Ўша йили бундай шарафли номга Лионель Месси лойиқ кўрилганди.
Фикрлар