Ишқибозлар бўйича чемпион жамоа! "Навбаҳор" - АГМК баҳсига қанча мухлис ташриф буюрганини биласизми?
Суперлига кеча сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Охирги сониясигача мухлисларга интрига тақдим этган чемпионат якунига кўра, Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Ўзбекистон Суперлигаси ғолибига айланди.
Сўнгги тур олдидан "лочинлар"да ҳам чемпион бўлиш имкони бор эди. Бироқ уларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси ҳам етарли бўлмади. Сабаби, "шерлар" ўз ҳамшаҳари "Бунёдкор"ни 3:1 ҳисобида таслим этганди.
Шундай бўлса-да, 26-тур доирасидаги "Навбаҳор" - АГМК учрашувини томоша қилиш учун "Марказий" стадионига 23121 нафар мухлис ташриф буюрди.
Фикрлар
rekordni Namanganda urnatilgan 26 321 bunyodkor bn uyinda
stadionni hamma yeri efirga berilmadi
kamera orti tribunalar ham tulgan edi
faqat sharqiy tribuna tulmadi xolos qogan barcha sektorlar tulgan .