Ишсиз юрган Венгер тез орада Европа грандини бошқариши мумкин
Ads

"Бавария" клубининг янги бош мураббийи Арсен Венгер бўлиши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра мюнхенликлар мавсум бошидан буён кетма-кет омадсизликларга учраётган хорватиялик мутахассис Нико Ковач ўрнига айнан 69 ёшли французни таклиф қилишмоқчи.

Айтиш лозимки, Венгер ҳам ўтган мавсум якунига “Арсенал”дан истеъфога чиққач ишсиз юрипти. Ушбу таклиф эса уни яна фаолиятини давом эттиришга туртки бўлиши мумкни.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Бавария” раҳбарияти Ковач олдига эртага ЕЧЛ доирасида “Бенфика”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозониш шартини қўйгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.