Иско "Челси"га эмас АПЛнинг бошқа жамоасига ўтмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Иско катта эҳтимол билан фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиради.

El Desmarque нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли испаниялик футболчига "Челси"дан жиддий қизиқишлар мавжуд. Бироқ, у "Манчестер Сити"га ўтмоқчи. Футболчига яқин манбааларнинг хабар беришича Искони шахсан “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола таркибда кўрмоқчи. У мавсум якунлангач жамоадан кетадиган бошқа бир испаниялик хавбек Давид Сильва ўрнига муносиб кўрмоқда.

Маълумот учун, Иско жорий мавсум “Реал” сафида 13 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 50 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!